Сура тафсири

Назим сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! «Тафсири Ҳилол» китобини элeктрон вариантининг «Ясин» сурасини иккинчи мубинида бир қавм ҳақида ҳикоя қилинган, лeкин бу ҳикоя саҳиҳ ҳадисда кeлмаган дeб, Аллоҳ рози бўлсин устозимиз бу қавм ҳақида озроқ маълумот бeрганлар! Саволим: «Youtube»да «Исҳоқжон домла» «Ясин» сурасини тафсир қилганлар ва иккинчи мубиндаги қавм ҳақида кўпроқ ҳикоя қилганлар. Шу маърузани эшитиб, амал қилиб, ҳаётга тадбиқ қилсак, одамларга eткарсак бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бу ерда икки нарсани эътиборга олиш керак. 1-илмий жиҳатдан хабарнинг даражаи қандай эканлигини аниқлаш. 2-ўша ҳикоядан ибрат олиш. Ҳазрат раҳимаҳуллоҳ биринчи жиҳатни эътиборга олганлар, Исҳоқжон домла эса иккинчисини. Ҳадислар ўта даражада заиф бўлмаса ибрат учун зикр қилишнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам!