Саволлар

АБУ ДАХ ДАХ сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Бир марузада Абдуллоҳ ибн Маъсудни бўйи 78см болдири ингичка расулуллоҳга мисвок олгани дарахтга чиқса болдирини ингичкалигини кўрган сахобалар куларкан. Шундайми?
2). Фарз намозларда 1-ракатда Бақара сурасини 10-оятини 2-ракатда 285-286-оятларни ўқийман шу дурустми?
3). Қиёмуллайл бу тахажжудми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

1). Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ёшликларида кичкина ва озғин бўлганлар. У киши улғайганларида ҳам шу ҳолатда қолган дегани эмас. У ўлчовлар тахмин фақат.
2). Бўлади.
3). Ҳа. Валлоҳу аълам!