Ҳайвонлар билан мулоқот

СаволларМавзу: Турли саволларҲайвонлар билан мулоқот
Iroda сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Авваламбор саволим узунлиги учун узр сўрайман ва жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Бир қўшним кўзида ёш билан йиғлаб бир гап айтиб берди. Айтишича синглисини уйида бир илон пайдо бўлиб, синглисини Аллоҳдан тилаб олган  ўғил фарзанди билан ўйнар ва мулоқот қилар экан. 3 кун илон кўринмай қолса боласи истималаб, касал бўлиб қолипти. Кейин илон яна кўзга кўриниб боласи билан уйнапти. Болани беморлиги ҳам йўқолипти. Она қўрққанидан ҳар нарса қилиб кўрипти. Ҳаттоки Занги Отани катта домласига хам борипти. Домла илонга тегмасликни айтипти. Она хавотирда, лекин ҳар нима қилмасин илон болани тарк этмаяпти. Бола ҳаттоки илонга ўхшаб овоз ҳам чиқарар экан. Илон ҳақида ёмон гапирса бола ўзини ёмон ҳис қилиб, ёқимсиз ҳаракат ва овоз чиқарар экан. Илонни ранги қорамтир, яшил товланар экан. Пешонасидан бўйнигача қандайдир нақши ҳам бор экан. У илон мана шу рўза пайтида пайдо бўлипти. Ҳаттоки она-бола бирга ётишганда эшик тагида узун бўлиб ётиб олар, баъзан онани оёғи тагида илон билан бола қичқириб ўйнашар экан. Бу гапларни ўз қулоқларим билан эшитиб, ҳайрон қолдим. Бу қандай ҳол? Қўшним қандай йўл тутиши керак? Ахир илон ҳам Аллоҳни яратгани, лекин ўз фарзандидан хавотирда.

1 жавоб
Best Answer
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

عَنِ ابْنِ أَبِي مُلَيْكَةَ، أَنَّ ابْنَ عُمَرَ كَانَ يَقْتُلُ الْحَيَّاتِ ثُمَّ نَهَى، قَالَ: إِنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ هَدَمَ حَائِطًا لَهُ، فَوَجَدَ فِيهِ سِلْخَ حَيَّةٍ، فَقَالَ:  انْظُرُوا أَيْنَ هُوَ . فَنَظَرُوا، فَقَالَ:  اقْتُلُوهُ . فَكُنْتُ أَقْتُلُهَا لِذَلِكَ. فَلَقِيتُ أَبَا لُبَابَةَ فَأَخْبَرَنِي أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:  لَا تَقْتُلُوا الْجِنَّانَ، إِلَّا كُلَّ أَبْتَرَ ذِي طُفْيَتَيْنِ، فَإِنَّهُ يُسْقِطُ الْوَلَدَ، وَيُذْهِبُ الْبَصَرَ، فَاقْتُلُوهُ

Ибн Абу Мулайкадан ривоят қилинади:
Ибн Умар илонларни ўлдирар эди. Кейин ўзи бундан қайтариб, деди:  Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига қарашли бир деворни буздилар ва у ердан илоннинг пўстини топиб олдилар. Кейин:  Қаранглар-чи, у қаерда экан , дедилар. Одамлар қараб чиқишди (ва уни топиб олишди). Шунда у зот:  Уни ўлдиринглар , дедилар. Шунинг учун мен ҳам уларни ўлдирар эдим. Кейинроқ Абу Лубобани учратиб қолдим. У менга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  Илонларни ўлдирманглар. Иккийўлли, тўмтоқдум* (илонлар) мустасно, чунки у болани туширади, кўзни кўр қилади. Шунинг учун уни ўлдиринглар , деганларини айтди .

حَدَّثَنَا مَالِكُ بْنُ إِسْمَاعِيلَ، حَدَّثَنَا جَرِيرُ بْنُ حَازِمٍ، عَنْ نَافِعٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ أَنَّهُ كَانَ يَقْتُلُ الْحَيَّاتِ. فَحَدَّثَهُ أَبُو لُبَابَةَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَهَى عَنْ قَتْلِ جِنَّانِ الْبُيُوتِ، فَأَمْسَكَ عَنْهَا

Нофеъдан ривоят қилинади:
Ибн Умар илонларни ўлдирар эди. Кейин Абу Лубоба унга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уй илонларини ўлдиришдан қайтарганларини сўзлаб берган эди, у бундан тўхтади. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).

قال أبو ليلى قال رسول الله صلى الله عليه وسلم:  إذا ظهرت الحية في المسكن فقولوا لها: إنا نسألك بعهد نوح صلى الله عليه وسلم وبعهد سليمان بن داود -عليهما السلام- لا تؤذينا. فإن عادت فاقتلوها ،

Абу Лайло айтадилар : “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Уйингизда илон зоҳир бўлса, унга “Сендан Нуҳ ва Сулаймон ибн Довуд алайҳимуссаломларга берган ваъдаларингни эслатиб, бизга озор бермаслигингин сўраймиз” денглар. Агар яна қайта келса уни ўлдириб юборинглар” дедилар. Валлоҳу аълам!