Касбга доир саволим бор

СаволларМавзу: Турли саволларКасбга доир саволим бор
Захро сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сизга касбга доир саволим бор. Мен тиббиёт ходимиман, ҳомиладор аёллар билан ишлайман. Уларни қон босимларини ўлчаш мени мажбуриятларимдан бири. Шунақа ҳолатлар бўлади, қон босимлари паст ёки юқори бўлиб кетган холларда, уларга қўрқиб кетиб соғликларига зарар етмаслиги учун, азгина ўзгартириб айтишга тўғри келади. Бу холат менга ёлғон гапирилганлик гунохини орттиришимга сабаб бўладими? Бу ҳолатда нима қилишим керак, қўрқиб кетиши мумкин бўлсаям ростини айтганим маъқул бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Уларни таскин топтириш учун ёлғон гапириш шарт эмас. Иложи борича, сиз уларга ростини ҳам айтманг. Валлоҳу аълам!