Фермерликда ушр масаласи

СаволларМавзу: Молия ва ТижоратФермерликда ушр масаласи
Ilmi Tolib сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум!

Икки саволим бор эди:

1)Фермер чорвачилик билан шугуглланиши учун давлат ер ажратган. У йилига икки марта ем-хашак максадида бугдой ва маккажухори экиб, уни силосга босади. Бу хосилдан ушр тулаши керакми ёки чорвасидан закот чикарса кифоями?

2)Давлат томонидан ушбу фермерга топширик берилиб ем-хашак урнига соя махсулоти экиб уни 100 % (хеч нима олиб колмайди)  ёг-мой заводига топшириши юклатилган. Унинг пулига чорваси учун давлатдан озука сотиб олади. Ушбу холда хам соя махсулотидан ушр туланадими?

Аллох илмларингизни янада зиёда килсин, амийн!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

1). Ушр бериш уларга ҳам тегишли.
2). Аллоҳ таоло бандаларига ер чиқарган нарсаларнинг ҳосилидан ушр беришларни айтган. Валлоҳу аълам!