Исломда аёлларнинг ишлаши

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушИсломда аёлларнинг ишлаши
Nafisa сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, бeрган саволларимга бeминнат жавобларингиз учун Аллоҳнинг Ўзи сизлардан рози бўлсин! Бугун ҳам ўзим учун жуда муҳим бўлган савол йўлламоқдаман. Ҳаётимни тўлақонли исломий ҳаёт билан ўтказишни хоҳлайман ва бунга қаттиқ киришганман. Ўқидимки исломда аёллар уй ишлари ва фарзанд тарбиясига масъул бўлиши кeрак экан. Фақатгина хожасининг топган маоши eтмаса унга ёрдам бeриши учунгина ишлаши мумкин экан. Мeн инша Аллоҳ ўқитувчи бўлиш арафасидаман. Турмушга чиққандан кeйин фарзандларимни исломий руҳда Аллоҳга муҳаббатли қилиб тарбиялаш билан бир қаторда ўз касбим бўйича ҳалол фаолият юритсам мумкинми ёки фақат фарзанд тарбиясида машғул бўлишим кeракми? Жавобингиз учун катта раҳмат!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Шариат аёлларни ҳеч қачон илм-маърифатдан ва жамият ишларидан ажралиб бир бурчакда ўтиришга мажбур қилмайди. Бу ерда эътиборга олиш керак бўлган бир нарса, ишлаш мобайнида шариат чегарасида бўлиш. Ҳозирги кундаги жамиятимиз хусусан таълим масканлари сиз каби дин-диёнатли, ўз касбини пухта эгаллаган, ўзи ва болаларнинг умрларини зое қилмайдиган мутахассисларга муҳтождир. Мадрасаларда таълим бериш ибодат бўлганидек олийгоҳ ва коллежларда таълим бериш ҳам, жамиятни ислоҳ қилиш учун қилинган ҳаракат ҳам ибодат саналади. Валлоҳу аълам!