Аёллар тақинчоқлари

СаволларМавзу: Турли саволларАёллар тақинчоқлари
Zinnura сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Аёлларга тилла ва кумуш ҳалол экан. Бу ҳукм фақат узук учунми? Бир жойда тeмир, мис, бронза ҳам эркакка ҳам аёлга мумкин эмас дeб ўқиган эдим. Кўпчилик аёллар шунга ўхшаш матeриаллардан зирак, браслeт, соат ва шунга ўхшаш тақинчоқлар тақишади. Булар ҳам тақиқланганми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ҳанафий мазҳабида ҳар қандай тилла ва кумуш тақинчоқ жоиз. Темир, мис, биронза каби металлардан бўлгани жоиз эмас. Бошқа мазҳаб соҳиблари жоиз деганлар. Эркаклар учун кумуш узукдан бошқаси жоиз эмас. Валлоҳу аълам!