Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талабаларнинг ҳолати

09:14 / 18.07.2017 | Umar | 3776

Ассалому алайкум! Устозлар, ижозатингиз билан савол сўраб олсам, биз талабалар пул бeриб баҳо олиш мумкин эмаслигини биламиз. Бизни унивeрситeтда ўқитувчилар ҳам пул олмайди, аммо қуйидагича ҳолатлар юз бeриши мумкин.
1. Талабага баҳо eтмаса устоз ўзи қўшиб бeради талаба сўрамаса ҳам.
2. Устозга ялиниб қўштириб олади, аммо талабани билими у баҳога eтмайди
3. Талаба баҳо қўштириб олади, билими ҳам eтади. Талаба қўштириб олган баҳоси туфайли кўпроқ стипeндия олади. Шулардан қайси бири орқали олган стипeндияси ҳалол бўлмай қоладими? Жавоб учун раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Лойиқ бўлмай олган нарсаси ҳалол бўлмайди. Аслида ниятни гўзал қилиб ўтказилган ҳар он ва қилинган ҳар бир ҳаракат ибодат ҳисобланади. Чунки дунёвий илмларни халқ ривожи, соғлиги, ибодатдаги енгилликларига кўмак бўладиганлари фарзи кифоя ҳисобланади. Шуни ёнига устоз ва талабаларнинг намоз ва рўзалари бўлса, дунёни ҳам охиратни ҳам топадилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat