Мужизалар хакида

СаволларМавзу: Турли саволларМужизалар хакида
Iroda сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум!

1. Бир неча йиллар олдин бир китобда, мужизалар пайгамбаримиз Мухаммад с.а.в даврларида етарли булган ва улардан кейин мужизалар булмайди маъносида сузларни укигандим. Тулик матни ёдимда йук ва укиган манбаам ишончлими йукми буни хам эслолмадим. Сизлардан илтимос шу хакда тулик маълумот берсангиз.

2. Хозирги кундаги мужизалар хакида нима дейсиз. Масалан меваларда ёки бирон жонзотлар танасида аллохни номи ёзилгани хакида. Ёки шу кунларда Россия янгиликларида ёритилган чакалок танасидаги суралардан сатрлар пайдо булиши хакидаги гапларга ишониш мумкинми?

3. Шу нарсаларга ишонмаслик гунохми. Мен доим шубхада буламан. Одамлар уюштирган диган фикр доим хаёлимда булади. Бу хам гунохми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Мўжиза деб Пайғамбар алайҳимуссаломлардан одатдан ташқари содир бўладиган ишларга айтилади. Ўша ишлар пайғамбарлардан бошқа валийлардан содир бўлса каромат дейилади. Фосиқ ва фожирлардан содир бўлса истидрож(ғурурга кетказиб, аста-аста дўзахнинг энг тубига жойлаштирувчи) дейилади. Аллоҳ тарафидан содир бўладиган ҳар бир ишни Аллоҳ қудратининг карашмаси дейилади. Сиз айтган ҳолатларнинг аксариятида кейинроқ нотуғрилиги маълум бўлиб қолади. Шунинг учун бу нарсаларга боғланмаслик керак. Валлоҳу аълам!