Йўл бўйидаги бавлчилар

СаволларМавзу: Турли саволларЙўл бўйидаги бавлчилар
Muhammadiy сўради 4 хафта аввал

Ассалому алайкум! Арзимас нарсани ёзиб қимматли вақтингизни олганим  учун узр. Андижон Тошкeнт йўлида юрганда кап-катта бeфаросатлар  ёнма-ён туришиб  йўлнинг ичкарироғига ҳам ўтмай, шундоқ йўлни бўйида сийиб туришган бўлишади. Мабодо машинада оилангиз ва қизларингиз  билан ўтиб қолсангиз жуда ҳижолатчилик бўлади. Улар ҳам фаросатини ишлатиб ичкарироқ кириб, одамларни кўзига тушмасликка ҳаракат қилса буладику. Бу ҳақида динимизда нима дейилган?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

عن أبي هريرة أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال اتقوا اللاعنين قالوا وما اللاعنان يا رسول الله قال الذي يتخلى في طريق الناس أو ظلهم

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : Икки лаънат(келтирадиган) ишдан сақланинглар” делилар. “Ё Расулуллоҳ у икки лаънат келтирувчи иш нимадир” дейишди. У зот “Одамларнинг йўли ҳамда сояланадиган жойга ҳожат чиқарувчи” дедилар.
Абу Довуд ривояти. Валлоҳу аълам!