Намозни машинада ўқиш

СаволларМавзу: ИбодатларНамозни машинада ўқиш
Ali сўради 5 ой аввал

Ассаламу алайкум! Авваламбор Аллоҳ таоло илмингизни зиёда қилсин ва мартабаларингизни улуғ қилсин. Саволим шундан иборат эди ман чeт элда ишлайман. Ишим сабабли фақат уловда яни автомашинада юраман. Пeшин, аср ва шом намозларини машинада ўқишимга тўғри кeлади. Тўхташни иложи йўқ, мeн шу ҳолда намоз ўқир эканман кўнглим ғаш бўлади. Чунки ҳадисларда айтилишича Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам уловда отириб фақат нафл намозларни ўқиганлар. Фарз намозларини эса уловдан тушиб, қиблага юзланиб ўқиганлар. Мен нима қилай? Устозлар жавобингиз учун катта раҳмат қилаётган ишларингизни ажрини қиёматда Аллоҳ таоло гўзал тарзда ато этсин. Амин

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ҳадисга амал қилинг, энг камида фарзни ўзини тушиб ўқинг, акс ҳолда қиёматда ўша намозларни ўқимаганлар сафида бўласиз. Валлоҳу аълам!