Турли саволлар

СаволларМавзу: Турли саволларТурли саволлар
Bekzod сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! 1. Шундай вазият бўлса, Намоз ўқиш учун жойнамоз ёки бошқа нарса топилмаса кистада рўмолча бўлса, шу рўмолчани оёқ остига қўямизми ёки сажда қиладиган жойгами?
2-Қурбонликка атаб сўйилган қўчқор Сирот кўпригидан олиб ўтади, шунинг учун яхшироғидан сўйиш керак дейишади, шундайми?
3-Масжидда жамоат билан фарз намозини ўқиш бошланганида олдиндаги жойлар бўшаб қолса, орқадагилар олдинги сафни тўлдиришади. Имом қироатни бошлаган бир вақтда чап ёки ўнг томонимиздаги одам сафни тўлдириш учун олдинги сафга ўтиб кетса, ён томонимизда бир-икки кишилик жой бўш қолади ва ўртада қолиб кетамиз. Шундай вазиятда ўзимиз турган қаторда чапга ёки ўнгга силжиб сафни тўлдиришимиз керакми ёки намоз бошланганлиги учун ён тарафларимиз очиқ қолса ҳам қимирламай турамизми? Раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

1). Рўмолчага ҳам ҳожат йўқ. Турган ерингизда бирор нажосат бўлмаса ёки нажосат теккан бўлиб у қуриб қолган бўлса, ўша ерда намоз ўқилаверади.
2). Ҳадисда шундай келган.
3). Ўнг ёки ён тарафга силжиб сафни тўлдириш керак.

حَدَّثَنَا أَنَسٌ قَالَ: أُقِيمَتِ الصَّلَاةُ فَأَقْبَلَ عَلَيْنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِوَجْهِهِ فَقَالَ: أَقِيمُوا صُفُوفَكُمْ وَتَرَاصُّوا، فَإِنِّي أَرَاكُمْ مِنْ وَرَاءِ ظَهْرِي

Анас розияллоҳу анҳу бундай сўзлаб берди:
«Намозга иқома айтилди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга юзланиб: «Сафларингизни тўғриланглар, етишиб-етишиб туринглар. Мен сизларни ортимдан ҳам кўриб тураман», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан. Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!