Имтиҳондаги ҳолат ҳақида

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромИмтиҳондаги ҳолат ҳақида
MUHAMMADAMIN сўради 4 хафта аввал

Ассалому алайкум! Мана олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари ҳам яқинлашмоқда ва мeн унивeрситeт талабасиман. Баъзи бир инсонлар уларни ўқишга осон киришлари учун ҳeч қандай имтиҳонга тайёргарликсиз имтиҳонга тeлeфон олиб киришларини(бeркитиб) ва биз у имтиҳон саволларини eчиб бeришимизни сўрашади. Лeкин мeн бу  иш  ҳаром дeсам, “бу одамларга ёрдам” дeйишмоқда. Бу иш ҳаромлигини ҳар хил йўл билан тушунтирдим, лeкин тушунишмаяпти. Шунга илтимос бу иш ҳаромлигини айтиб ўтсангизлар. Бу саволни 1-августгача тeлeграм каналингизга қўйсаларингиз. Устозлар олдиндан раҳмат!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

عَنْ أَسْمَاءَ رَضِي اللهُ عَنْها، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. حَدَّثَنِي مُحَمَّدُ بْنُ الْمُثَنَّى، حَدَّثَنَا يَحْيَى، عَنْ هِشَامٍ، حَدَّثَتْنِي فَاطِمَةُ، عَنْ أَسْمَاءَ: أَنَّ امْرَأَةً قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ لِي ضَرَّةً، فَهَلْ عَلَيَّ جُنَاحٌ إِنْ تَشَبَّعْتُ مِنْ زَوْجِي غَيْرَ الَّذِي يُعْطِينِي؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الْمُتَشَبِّعُ بِمَا لَمْ يُعْطَ كَلَابِسِ ثَوْبَيْ زُور

Асмо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бир аёл: «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг кундошим бор. Агар эрим менга бермаган нарсани берган қилиб кўрсатсам, гуноҳ бўладими?» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзига берилмаган нарсани берилган қилиб кўрсатган одам иккита ёлғон кийим кийган кабидир», дедилар».

Изоҳ: «Иккита ёлғон кийим кийган кабидир», яъни гуноҳи икки баробардир. Гапи ҳам ёлғон, иши ҳам ёлғон. Ўзида йўқ нарсани бор қилиб кўрсатиши бир гуноҳ, бу билан ўзгага озор бериши яна бир гуноҳ. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).

Шориҳлар ушбу ҳадиснинг шарҳида “Бу ҳадис остига : “Табобатдан илмга эга бўлмасдан ўзини табиб деювчилар, шаръий илмларга ижозат олмасдан ўзини олим дегувчилар, хуллас бирор бир соҳанинг мутахассиси бўлмасдан ўзларини ўша соҳанинг устаси деб даъво қилувчилар киради” деганлар.

Аслини олиб қаралса барча ёмонлик ва расвогарчиликларнинг ўзаги, келиб чиқиш манбаи шу ердан бошланади. Уларга бу ишда ёрдам берувчилар ҳам улардан содир бўлган барча ишларнинг гуноҳида баробар бўладилар. Валлоҳу аълам!