Бугун илк бор намоз бошладим

СаволларМавзу: ИбодатларБугун илк бор намоз бошладим
Abdurashid сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Аллоҳимга ҳамду санолар бўлсин бугун илк маротаба намоз ўқишни бошладим, аммо хато ва камчиликлари ҳам бўлди. Бу хатолар гунох саналмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ таоло бирор бандага яхшиликни ирода қилса уни ибодатига мойил қилиб қўяди. Аллоҳ таолонинг ибодатини бошлаганингиз сиз учун муборак бўлсин ва умрингизни охиригача тўлиқ адо қилишни насиб қилсин. Сиз “Мўминнинг меърожи” китобини олиб ўқишни бошланг. Агар китобни топа олмасангиз қуйидаги линкдан “Мўминнинг меърожи”ни ва ундан бошқа Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг китобларини электрон нусхасини олишингиз ҳам мумкин. Намозларингизни имкон борича масжидда жамоат билан ўқишга ҳаракат қилинг. Шунда жуда осон ўрганасиз. Валлоҳу аълам!

https://e-hilolnashr.uz/catalog