Сеҳр жодудан химояланиш

СаволларМавзу: Турли саволларСеҳр жодудан химояланиш
Abdulaziz сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум! Менга одамга нисбатан қилинадиган сеҳр-жодуга қарши қандай қилиб химояланиши мумкинлиги ҳақида маълумот берсангизлар.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ таолонинг ибодатларида мустаҳкам туриш ва ҳар куни бамдод ва шомдан кейин 100 марта

لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

ни ўқишни вазифа қилиб олинг.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ. Унинг Ўзи ёлғиздир, шериги йўқдир. Мулк Уникидир. Ҳамд Уникидир. У ҳар бир нарсага қодирдир.
Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тонгда ва тунда ўқиган дуоларини ҳам ўқиб юринг. Валлоҳу аълам!