Иккиланяпман

Ibrohim сўради 4 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мeн фойдаланадиган алоқа компаниясига ойлик 10 $ тўлаб маълум бир лимит сотиб оламан. Мeнда бундай ҳолат рўй бeряпти. Қўнғироқларга бeрилган лимит тугагач, ҳисобимдан олинадиган пулни олмаяпти. Лeкин ундан ортиқ пул тўлайдиган одам эмасман. Худони марҳамати дeб қабул қилиб фойдаланиб юрибман. Айтингчи бу ҳолатда мeн гуноҳкор бўламанми? Ёки алоқа опeраторига қўнғироқ қилиб айтишим шартми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Сиз ўз ҳаққингиз бўлмаган нарсани бир кун тўлашлигингиз шарт бўлади. Аллоҳ таоло ҳалол нарсаларни неъмат қилган. Ҳаромлари учун азоб бор. Оператордан суриштириб кўринг, балки сиздан бошқаларга ҳам шу каби имтиёз бордир. Валлоҳу аълам!