Дуо қилдириш

СаволларМавзу: ДуоларДуо қилдириш
Islom сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум! Ишхонамизда тушликдан кейин орамиздаги ёши энг катта одам дуо қиладилар, улар 60 ёшда бўсалар номоз ҳам ўқимайдилар, унча мунча ичиб ҳам турадилар. Бошқалар эса номозхонлар, лекин ҳурмат юзасидан уларга дуо қилинг деймиз. Улар жамоат номидан дуо қилсалар, қабул бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Дуо ибодат ҳисобланади. Шундай бўлгач, уни тақводор ва покиза инсон қилсин. У кишига бу масалани юмшоқлик билан айтиб қўйинглар. Валлоҳу аълам!