Аллоҳдан сўраш

СаволларМавзу: ДуоларАллоҳдан сўраш
Doni сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, бир танишим шукур намозда қоим инсон, лекин бир кам жихатлари бор: Шукур қилмайдилар. Аллоҳ сўраган нарсаларини бермагани учун қиёматдан Аллоҳдан сўраб оламан, чунки ўзи айтган сўрасанг бераман деган деб жавоб берадилар. Шу инсонга бу дунё синов эканлигини, Аллоҳ суйган бандасинига синов юборишини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобийлар, тобеинлар фақир ҳаёт кечирганларини таъкидлайман, лекин фойда камроқ. Илтимос маслаҳат беринглар яна қандай йўл тутсам бўлади?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида “Камбағаллик куфрга яқин бўлди”, “Аллоҳим сендан фақирликдан паноҳ сўрайман” деганлар. Ўша сиз айтган киши биринчи ҳадисга тушар экан. Ҳеч кимни Аллоҳ таолонинг зиммасида ҳаққи йўқ. Аллоҳ таоло берса ҳам ҳикмат билан беради, бермаса ҳам ҳикмат билан бермаган бўлади. Валлоҳу аълам!