Оз миқдордаги пиво

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромОз миқдордаги пиво
Abdurohman сўради 4 хафта аввал

Ассалому алайкум! Бир инсонни гапига қараганда пивони маст қилмайдиган даражада ичиш ҳаром эмас экан. Илтимос ойдинлик киритиб беринглар.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا أَسْكَرَ كَثِيرُهُ فَقَلِيلُهُ حَرَامٌ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ 

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кўпи маст қилган нарсанинг ози ҳам ҳаромдир», дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шариф ҳам баъзи кишилар орасида тез-тез кўтарилиб турадиган ва фитнага сабаб бўладиган тушунмовчиликка узил-кесил жавоб бўлиб келган. Баъзи нафсининг кўйига кирган кишилар ўзларича «Озгина ичса, маст қилмайдиган ичимликларни ичса бўлаверса керак», деган шубҳали гап тарқатиб юрадилар. Биз ёшлик пайтимизда бу нарсага мисол қилиб, пиво номли ичимликни келтирар эдилар. Уларнинг айтишича, пивони маълум миқдорда ичган одам маст бўлиб, гандираклаб қолмас эмиш. Шунинг учун уни озроқ миқдорда ичса, бўлаверар эмиш.
Ҳолбуки, озгина бўлса ҳам маст қилувчи модда қўшилган ҳар қандай ичимлик ҳаромлигини ушбу ҳадиси шарифдан билиб олдик. Энди унга амал қилмоғимиз лозим. Бу ҳукмни билмаган кишиларга ҳам билдиришимиз зарур. Бу борада ҳар хил, билиб-билмай сўз юритадиган кишиларнинг гапига мутлақо қулоқ солмаслигимиз вожибдир. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!