Очлик (голодовка) билан даволаниш

СаволларМавзу: ТабобатОчлик (голодовка) билан даволаниш
Jamoliddin сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Соғлиқ учун фақат сув ичиб, 1-2 кун ҳеч нарса емасдан қорин оч ҳолатда юриш шаръан жоизми? Бир акамиз буни тажрибада синаб кўриб 10 кунгача фақат сув ичиб юрди ва фойдасини бизга айтиб берди. Биз унга у ҳолда нафл рўза тутиб юринг десак, «Бу даволаниш услуби ва бунда сув ичиб юриш шарт» деган жавобни бердилар. Ҳурматли Устозлар бу ерда жон неъматига зулм ҳолати юзага келмаяптими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Агар саломатлиги учун шу зарур ва табобат аҳли тавсияси билан  бўлса, зулм эмас. Валлоҳу аълам!