Қуръон ўқишда либос

СаволларМавзу: Таълим ва МутаалимҚуръон ўқишда либос
Муяссар сўради 4 хафта аввал

Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Намоз вақтидан ташқарида аёлларга Қуръон ўқиш, салават, истиғфор, зикр қилиш, тасбех ўгириш учун худди намоздаги сингари либос кийиш шартми ёки тахоратли бўлишнинг ўзи кифоя бўлиб, либоснинг аҳамияти йўқми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Юқоридаги ҳолатлар учун аёлларга киядиган муайян кийим белгиланмаган. Таҳоратли ва авратлар очилмаган кийим бўлиши кифоя. Валлоҳу аълам!