Эр хотин мусофир бўлса

СаволларМавзу: ИбодатларЭр хотин мусофир бўлса
Mubina сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, аёл киши турмуш ўртоғи билан чет элда яшаса, аёл хам намозни қаср қилиб ўқийдими? Агар ўқиса, намозни қаср қилиб ўқиш қандай бўлади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Эрининг ҳоли билан бир хил бўлади. Агар эри бирга келиб бирга кетиш нияти бўлса эри мусофир бўлса аёли ҳам мусофир бўлади. Агар эр аёлни мусофир шаҳарга ташлаб ўзи бошқа жойга кетадиган бўлса, аёл 15 кеча-кундуздан узоқ турадиган бўлса муқим бўлади. Қаср қилиб ўқиш, фақат  тўрт ракъатла фарз намозларни икки ракъат қилиб ўқишдир.
Бир аёл сафар масофасидан узоқ масофадаги жойга бирон иш билан ёки даволаниш учун бориб, ўн беш кундан ортиқ туришни ният қилса, муқимга айланади. Эри аёли билан бирга турмасдан, шаръий масофадан қатнаб турса, аёлининг олдига келиши билан муқимга айланмайди (Имдодул аҳком). Валлоҳу аълам!