Жанозадан олдинги амаллар

СаволларМавзу: Турли саволларЖанозадан олдинги амаллар
Aqida сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! 1). Майит ювилиб олиб чиқиб кетилмагунича Қуръон тиловати қилинмайди дейишади. Шу тўғрими.
2). Майит чиқиб кетгунича нима амаллар қилинади қайси саловатларни айтиш керак? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

1). Маййит бир жиҳатдан ғусл қилдириши вожиб бўлган ҳолатда бўлади. Шунинг учун ёнида Қуръон ўқишни макруҳ дейилади. Бошқа хонада бўлса, Қуръон ўқишнинг ҳеч қандай кароҳияти йўқ.
2). Аллоҳ таолонинг фазли билан “фалон нарсани ўқисин” деб тайин қилинмаган. Ҳар ким билганини ўқиб дуо қилаверади. Валлоҳу аълам!