Улар фолбин эмасмиди?

СаволларМавзу: Сийрат ва ТарихУлар фолбин эмасмиди?
Quddusiyo сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Сийрат тарихидан маълумки, Абу Толиб савдо сафаридан қайтгач қавм олдига бир гуруҳ одамлар келади. Ўша замонда улар инсонга қараб уни ким бўлишини айтиб беришаркан. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак юзларида буюкликни кўришган. Лекин амакилари пайғамбаримизни хавф-хатардан асраб, бир хийла қилиб уйга жўнатиб юборади. Бу одамларни фолбин эмас дейилган. Шундайми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Одам алайҳиссаломдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача ўтган барча пайғамбарларга ваҳий орқали охири замон пайғамбари келиши, исми (ҳар қавмни ўз тилида) Муҳаммад, Аҳмад бўлиши, бир неча сифатларга эга бўлиши, ташқи қиёфалари қандай бўлиши, қаердан чиқиши каби маълумотлар айтилган. Пайғамбарлар ўз умматларига буни хабарини берганлар. Ҳар бир умматнинг мўтабар китобида батафсил баён қилинган. Яҳудий ва насоро олимлари ҳам ўша китобларда битилган сифатларга қараб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таниганлар. Аллоҳ таоло тавфиқ берганлари кўриб ёки эшитибоқ ўша заҳоти иймон келтирганлар.

Булутга қараб ёмғир ёғишини, қуёшга қараб кун очиқ бўлишини айтиш бу фолбинликка кирмайди. Бу ҳам худди шу кабидир. Валлоҳу аълам!