Никоҳ ўқитиб юриш

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушНикоҳ ўқитиб юриш
Saidobidxon сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли азиз Устозлар, бир дўстим менга Саҳобаи каромлар аёларини қайтадан никоҳ ўқитиб юрар эканлар, сабаби ўзларига бўлган муҳаббати яна ҳам мустаҳкам бўларкан деб айтганди. Шу ростми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Никоҳни янгилаб туришнинг ҳеч қандай кароҳияти йўқ. “Роддул муҳтор” китобининг соҳиби : “Тез-тез никоҳни янгилаб туришнинг зарари йўқ. Хусусан ҳозирги замонимизда” деганлар. У киши 19-асрларда яшаганлар. Чунки ақийда бобида бир неча сўзларни айтиш ёки баъзи амалларни қилиш билан киши ўзи билмаган ҳолатда куфр чегарасига бориб қолади. Шу вақтда никоҳга футур етади. Масалан, шариатимиз ҳаром қилгани очиқ-ойдин маълум бўлган нарсаларни бўлаверади дейиш билан ёки фарз қилинган амалларни инкор қилиб қўйиш билан бўлади. Ҳеч ким ўзига ўзи кофир бўлдим деб ҳукм чиқармаслиги керак, аммо шубҳага кўра никоҳини янгилаб олса зарари йўқ. Лекин буни лозим, зарур  ва шарт деб тушунмаслик керак. Валлоҳу аълам!