Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намози

10:44 / 27.07.2017 | Abdurahmon | 5596

Ассалому алайкум! Ҳадиси шарифда Масжидул Ҳаромда ўқилган 1 ракат намоз 100 минг ракатга тeнг дeйилган экан. Шундай экан Масжидул Ҳаромда ўқилган 2 ракат қазо намози 200 минг ракат қазо намозига каффорат бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қазонинг ўрнига ўтмайди.

عَنْ قَزَعَةَ قَالَ: سَمِعْتُ أَبَا سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَرْبَعًا قَالَ: سَمِعْتُ مِنَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَكَانَ غَزَا مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ثِنْتَيْ عَشْرَةَ غَزْوَةً

Қазаъадан ривоят қилинади: «Абу Саъид розияллоҳу анҳудан тўрт нарса эшитдим. У «(Буларни) Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман...» деди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўн икки ғазотда иштирок этган эди».

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا تُشَدُّ الرِّحَالُ إِلَّا إِلَى ثَلَاثَةِ مَسَاجِدَ: الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ، وَمَسْجِدِ الرَّسُولِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَمَسْجِدِ الْأَقْصَى»

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Учта масжиддан бошқасига кўч боғлаб борилмайди: Масжидул Ҳаромга, Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларига ва Масжидул Ақсога», дедилар».

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: صَلَاةٌ فِي مَسْجِدِي هَذَا خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ صَلَاةٍ فِيمَا سِوَاهُ إِلَّا الْمَسْجِدَ لْحَرَامَ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ушбу масжидимдаги намоз ундан бошқалардаги мингта намоздан афзалдир. Масжидул Ҳаром бундан мустасно», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Юқоридаги ҳадислардан маълум бўлишича бир ракъат эмас, бир намоз бўлиб, унинг энг ози икки ракъатдир. Қазоларга каффорат бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat