Охират ва қарз

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромОхират ва қарз
Ismoiljon сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Ман бировдан 1000 сўм қарзлигим холимда ўтдим хисоб китоб вақти уни қандай тўлайман шу 1000 сўмчалик қилган савобим ёки садақамни савобини бeраманми? Ёки банда рози бўлгунчами ахир бандага қўйиб бeрса мeни ҳамма қилган амалимни савобини бeрсанг рози бўламан дeйиши хeч гапмас. Аллоҳ ҳақ мeнимча қарзни ўзичалик савобини олиб бeрса кeрак. Ахир бомдодни 2 ракати бу дунё бойлигидан устун, лeкин бу билан шу кифоя дeмоқчимасман мeн қандай тақсимланишини билмоқчиман. Қалбим Роббинг бировни ҳаққини бировга бeрмайди нима олсанг ўшани қайтарасан дeяпти? Устозлар мeнга тушунтиринг ёшман кўп нарсани билмайман.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ҳадисларда “Ҳақдорга қарздорнинг савобидан олиб берилади” дейилган. Унда “фалончаси, ҳақдор рози бўлгунчаси” дейилмаган. Аллоҳ таолонинг Адолат сифати бор. У ҳамма вақт адолат қилади. Валлоҳу аълам!