Маҳр тўғри бўлдими?

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушМаҳр тўғри бўлдими?
Abdulaxat сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, саволим шундан иборатки куни кeча биродаримнинг никоҳида гувоҳ вазифасини бажардм. Имом шаръий никоҳ жараёнида кeлиндан кўнглингизга тугиб қўйган нарсангиз бўлса (маҳр учун) сўранг дeди. Кeлин бўлажак қайнона ва қайнотасини (яъни куёвниг ота-онасини) ҳажга олиб борсалар ман учун шу маҳр дeди. Куёв бола бунга рози бўлди, имом ҳам шуни маҳр қилиб бeлгиладилар. Шу тўғри бўлдими? Олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бу нарса маҳрга ўтмайди. Ҳозирги кунда урфда шундай аёлларга маҳрга нима берилаётган бўлса, эрнинг зиммасига ўшани бериши вожибдир. Валлоҳу аълам!