Қандай йўл тутсам бўлади?

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромҚандай йўл тутсам бўлади?
Qirgiz сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен шогирдларим билан паравой сестемага котёл ясаб сотамиз. Баъзи усталардан келиб нархни сўраб, “уйни эгасини олиб келаман устига пул қўйиб айтасан. Кейин мани ҳаққимни чиқариб берасан” дейишади. Биттаси ўзимга тенгқур йигит эди. Уни 2 марта огоҳлантирдим, уларни ичида ёши 50ка кирганлариям бор. Уларга гапиришга ботинолмайман. Яна баъзилари олиб бориб устига ўзи ҳаққини қўйиб сотаркан. Бу ҳолатларда ман қандай йўл тутай?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Уй эгаларига ошкора айтинг. Ризқни берувчи Аллоҳдир. Сиздан сотиб олиб устига қўйиб сотишида монелик йўқ. Валлоҳу аълам!