Амал қилинмайдиган хадис ёки оятлар борми?

СаволларМавзу: АқийдаАмал қилинмайдиган хадис ёки оятлар борми?
Javlonbek сўради 4 хафта аввал

Ассалому алайкум! Бир жумада имом маруза қилаётиб амал қилинмайдиган (адашмасам оят ёки ҳадис ёки хар иккиласи айтиб) бор буларни яхшилаб билиб олишимиз керак деб айтди. Буни қандай тушуниш керак?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Исломнинг аввалида ўша даврда мусулмонлар қилаётган ишларини қўллаб-қувватлаб оятлар нозил бўлган. Кейинчалик у амаллар бекор қилиниб, уларни бекор қилинганлиги  ҳақида оятлар нозил бўлган. Бунга ёрқин мисол хамрни ҳаром қилинишидаги оятдир. Бу каби оят ва ҳадислар жуда кўпдир. Буни фан тилида носих ва мансух оят ҳадислар дейилади. Бу учун алоҳида китоблар ёзилгандир. Валлоҳу аълам!