Нарх наво

Zayniddin сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мeн устачилик билан шуғулланаман. Мижозлар билан иш ҳақи масаласида кeлишишга қийналаман, чунки устачиликда аниқ бeлгиланган нарх йўқ. Шу вақтда қимматроқ нарх айтишга уяламан, арзонроқ нарх айтсам савдолашиб яна нарх туширмоқчи бўлишади. Шунда қандай йўл тутсам тўғри бўлади?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Шаръан келишиб олишингиз зарур. Уяламан дейишингиз шариатга зид. Нархни белгиламаслигингиз хизматингиздан кўра ортиқроғини таъма қилганингиз бўлади. Валлоҳу аълам!