Ақийда ҳақидаги фикрлари

СаволларМавзу: АқийдаАқийда ҳақидаги фикрлари
Hadisa.1 сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Имом Абу Ҳанифа, имом Ғаззолий ва яна бошқалар ақийдани ўрганишни қоралаганлар. Бунинг сабаби нима? Ақийда диннинг пойдeворику! Ҳозирда биз ҳам ақийдани ўрганмаслигимиз кeракми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

“Имом Абу Ҳанифа, имом Ғаззолий ва яна бошқалар ақийдани ўрганишни қоралаганлар” деганингиз уларга қилинган оғир тухматдир.   Улар, калом – яъни соддароқ қилиб айтилинганда юнон фалсафасини ўрганишни қоралаганлар. Чунки ўша даврларда жуда кўпчилик эътиборларини Ислом ақийдасини юнон фалсафаси орқали исбот қилишга қаттиқ берилишган эди. Улар Ислом ақийдасини ўрганишда оят ва ҳадисларга суянишга тарғиб қилганлар. Валлоҳу аълам!