Сартарошнинг кирими

СаволларМавзу: Турли саволларСартарошнинг кирими
Azizbek сўради 1 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир дўстим қуйидагича ҳадисни ўқибди. “Ёмон даромадлар: фохиша учун берилган қалин пули, итнинг қиймати ва сартарошнинг кирими. (Аҳмад, Муслим ва Насоий). Сўрамоқчи бўлган саволларим қуйидагича: Ҳадис саҳиҳми? Сартарошнинг кирими деганда қандай кирим назарда тутилган? Агар шундай ҳадис мавжуд бўлса тушунтириб берсангизлар. Олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=22574.0

Ҳадисни нотуғри тушунибди. Ҳадис “Касбларнинг ёмони фаҳшга берилган пул, итнинг пули ва ҳижомачининг пули” дейилган.
Ҳанафий мазҳабида бошқа ҳадислар эътибори ила ит агар манфаат келтирувчи бўлса, уни пулини жоиз дейилган. Ҳижомачиники ҳам шундай. Валлоҳу аълам!