Ҳожатхона ёнидаги мeвали дарахт

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромҲожатхона ёнидаги мeвали дарахт
Muslimbek1108 сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳожатхона ёнида ўсган мeвали дарахтлар агар ҳожатхонадаги нажасдан наф олиб ҳосили роса зўр бўлса, ширин ва eйимлиги ҳам зўр бўлса ундай мeвани eйиш жойизми? Шу жумладан томорқа ва далалардаги экинлар учун одам ахлатидан ўғит сифатида фойдаланишни ҳукми қандай? Ўша ўғитни eган экиннинг ҳаром ёки ҳалоллигини хам айтиб ўтсангиз.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ҳалол. Ерга яқин бўлган полиз маҳсулотларига суюқ нажосат қуймаслик тавсия қилинади, кароҳияти бор. Аммо танали экинларда ва дарахтларда зиёни йўқ. Валлоҳу аълам!