Аптекада спирт сотиш

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромАптекада спирт сотиш
Abdulloh сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ рози бўлсин сизлардан. Саволим шуки мен аптекада ишлайман. Бир одам биздан ҳар куни 3-4 донадан 70% спирт олади. Ҳатто кунига 2 маротаба келиб сотиб олаган кунлари ҳам бўлади. Табийки у спиртни истеъмол қилади. Хадеб келавергандан кейин сотмасак “сизлардан қарзга олмаяпманку” деб жанжал қилиб ҳам кетади. Тушунтиришнинг фойдаси йўқ. Бундай одамлар кунига кўп келади. У одамга сотсак биз гуноҳкор бўлмаймизми? Қандай йўл тутайлик? Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ичишини аниқ билиб сотсангиз гуноҳкор бўласиз. Очиқ-ойдин «сизга сотмайман, бу тиббиёт учун ишлатишга» деб айтиш керак. Валлоҳу аълам!

http://savollar.islom.uz/savol/37812