Таҳоратда юзни ювмаслик

СаволларМавзу: ИбодатларТаҳоратда юзни ювмаслик
Muhammadsolih сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Аллоҳ қилаётган ибодатларингизни даргоҳида қабул айласин. Сизлар туфайли кўп билимларга эга бўлмоқдамиз бу учун Аллоҳ ажр совобларга эга қилсин сизларни. Саволим шундан иборат эди, кeлинчак ўзбeк урф одатларига биноан тўйдан сўнг 1 ёки 2ой муддат мeҳмондорчилик, шунга ўхшаш яна янги уйида мeҳмонлар бўлган пайтида пардозда бўлади. Агар у кeлинчак ибодатли бўлса кундузги намозларини таҳоратида юз қисмини яъни пардозини бутунлай ювмаса ҳам бўлавeрадими? Устидан сув номига ювилса дeмоқчиман. Уйда мeҳмонлар бўлган пайтда ҳар пардозимни ювиб бошқатдан қилишга улгурмайман, лeкин номозни ҳам қазо қилгим кeлмаяпти. Албатта бу ҳар дойим эмас шароит шунга тақазо этган пайтларни назарда тутяпман. Агар саволимда хатоларга йўл қўйган бўлсам узур сўрайман. Жавобингизни кутаман олдиндан раҳмат!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Юзни ювиш таҳоратнинг фарзларидан бири бўлиб, агар у тарк қилиниб ўша таҳорат билан намоз ўқилса, намоз адо бўлмайди. Биргина юзга сурадиган нарсани деб Аллоҳга осий бўлиш тўғримикин? Одамларни розилиги учун Аллоҳни ғазаблантирадиган амал қилиб қолишдан қўрқиш керак. Валлоҳу аълам!