Овқат расмлари

СаволларМавзу: Турли саволларОвқат расмлари
Saidumar сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли узтозлар, ҳамма саволларимга тўлиқ жавоб бeрганингиз учун раҳмат. Яна савол бeрганим учун эса узр. Ижтимоий тармоқларга иш юзасидан кириб тураман. Инстаграм ва Тeлeграм орқали баъзи бир танишларим eган-ичган овқатини расмга олиб жойлаштиришини кўп гувоҳи бўлганман. Уларга бу иш яхшимаслиги бу ҳам мақтанчоқлик ва кибрга киришини айтганимда “нотоғри фатво бeрманг” деган жавобни олганман. Уларни eган овқатини расмга олиб ижтимоий тармоқларга қўймаслигини сўраганим нотўғри ишми? Жавобингиз учун раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

عَنْ عَلِيِّ بْنِ حُسَيْنٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِنَّ مِنْ حُسْنِ إِسْلَامِ الْمَرْءِ تَرْكَهُ مَا لَا يَعْنِيهِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ

Али ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, кишининг ўзи учун бефойда нарсаларни тарк қилиши Исломининг ҳуснидандир», дедилар».
Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.
Ҳаётимизга диққат билан назар соладиган бўлсак, кишиларнинг кўп вақти, зеҳн-заковати, ақл-идроки ва имкониятлари беҳуда нарсаларга сарф қилинаётганини кўрамиз. Беҳуда нарсалардан четда бўлган киши фақат фойдали иш билан машғул бўлишини яхши англаб етишимиз лозим. Бинобарин, ҳар доим бефойда ишлардан ўзимизни четда тутишимиз керак бўлади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).
Шунга мувофиқ беҳуда ишлар ва бемаъни ҳаракатлардан тийилиш мўминнинг ахлоқи ҳисобланади. Валлоҳу аълам!