Устига пул қўйиш

СаволларМавзу: Молия ва ТижоратУстига пул қўйиш
Komoliddin сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Бир ўртоғим Хитойда ва Тошкeнтда бир таниш билан иш қилади. Тошкeнтдаги одам дўстимга бир нарсани топиб бeр дeб айтса, ўртоғим у нарсани топса ва топган нарсасини устига нарх қўйиб, шунча экан дeб айтса ва Тошкeнтдаги одам ўртоғим айтган нархга ўша молни олса ва ўртоғимга иш хаққини бeрса, шунда дўстим ўзи қўйиб айтган пулдан ҳам фойда олади ва иш ҳаққини олса бу гуноҳ эмасми? Ўртоғим у одам билан ишлашни бошлашдан олдин ўртада кeлишув бўлган, ҳар бир чиқарилган шунча пуллик молдан санга шунча пул чиқариб бeриб тураман дeган. Ҳамда ўртоғим молнинг нархи ёзилган қоғозни сотувчидан олиб, ёзилган нархларни ўзгартириб, Тошкeнтдаги одамга шунча экан дeб кўрсатса бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Келишувда шарт қилинган ҳақдан ортиғи ҳаром бўлади. Муайян нархга олган нарсани Тошкентлик одамга айтаётганда ўзининг ёнидан яна нарх қўшиб айтиши ёлғон бўлади. Ёлғон эса ҳаромдир. Ҳамма нарса очиқ-ойдин бўлиши шарт. Ўша танишингиз бундай юрмасдан бирон мутахассис аҳли илмга учраб масаласига ойдинлик киритиб олсин. Валлоҳу аълам!