Басмалани тўғри ўқиш

СаволларМавзу: Турли саволларБасмалани тўғри ўқиш
Abdurohman сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Басмалани ҳатто айрим ахли илмлар ҳам «Бисмиллоҳу раҳмону раҳийм» деб ўқишгандан кейин менда савол туғилиб қолди. Бу ерда изофа бўляпти ва изофани ўзини қоида ва эроблари қайси келишикда бўлишилари бор. Лекин охирини «У» қилиб ўқиш шак-шубхасиз хамма калималарни бош келишикда қилиб қўйяпти. Олд кўмакчилардан кейин келадиган калималарни охири касраланиши ҳам маълум нарса изофада ҳам сўзнинг эъроби қараткич(жар) келишигида бўлиши ҳам маълум. Билмоқчи бўлганим “у” қилиб ўқиши тўғрими?
2). Қуръонни 1-сурасидан 114-қараб ёдланаган маъқулми ёки акси?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

1). Касра қилиб ўқиш лозим. Аввало араб тили граматикасидаги ва Қуръони каримдаги тажвид қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда талаффуз этиш икки ўринда қатъийян талаб этилади.
1. Намоз ўқиётганда.
2. Қуръон тиловат қилаётганда. Имом домлаларнинг оддий сўзлашувларида ва воизлик қилаётган вақтларида йўл қўйилган айрим грамматик ёки тажвидий хатоларнинг эътибори йўқ. Чунки бу ҳолатнинг на намозга ва на маънога дахли бор.
2). Ихтиёрингиз, ўзингизга қайси томондан ёдлаш қулай бўлса ўшандай ёдланг. Валлоҳу аълам!