Намозни уйда ўқисам

СаволларМавзу: ИбодатларНамозни уйда ўқисам
Bekzod сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Пешин вақти 12:45, шу вақтда ўқиёлмай 14:00 ёки 15:00 ларда ўқисам азон чақириш керакми ёки масжидда чақирилган азон кифоями? Масжиддан узоқда яшайман, раҳмат Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Маҳаллани масжидида айтилган азон сизга ҳам кифоя қилади. Лекин азон айтсангиз суннат амалининг савобини оласиз. Валлоҳу аълам!