Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ростми ёки сафсата?

22:12 / 11.08.2017 | Исфандиёр | 4568
Ассалому алайкум! Айтишича «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ вафотларидан сўнг аёлларини тушларига кирганмушлар ва: «Савол жавобдан эсон-омон ўтиб олдим, бироқ тушган суратларимга жавоб беролмадим» деганмишлар. Астағфируллаҳ! Мен ишонмадим. Чунки бунга ўхшаш воқеавий ҳикояларни кўп эшитгандим, биттасида ҳам далил йўқ. Ундаймиш, бундаймиш.. Миш-миш. Дўстимга далил ва исбот ҳақида сўраб, кимдан эшитганини сўрасам (буни ҳамма ҳам билмайди, ишонарли одамлар айтди, тор доира яъни «узкий круг»дагиларни гапи, чунки кейин тушилган суратларга жон ато эт дейилади) деб турганди. Қўйсангчи, У рассомлар, ҳайкалтарошларга шундай, Йўқ тўхта дегандай бўлиб гапирмоқчи эдим, гапимни хатлаб «Нима деб тушунсанг тушун! Мени вазифам етказиш» деб, ўжарона ҳолда гапимни эшитмади ҳам. Энг яқин дўстим бўлгани сабаб уни адашаётганини (Сизларни жавобингиз) билан исботламоқчиман. Зикр аҳлини жавобларини иккимиз ҳам тўғри деб биламиз. Илтимос жавоб берсангизлар, шу бор гапми ёки сафсата?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бундай туш кўрилмаган, уни Аллоҳдан қўрқмайдиган каззоб одамлар тўқиб чиқаришган ва бунинг учун улар Аллоҳнинг ҳузурида албатта жавоб беришади. Ўша "узкий кругдагиларни гапи" деб бундай асоссиз ва бўлмағур гапларни тарқатаётганлар ҳам, буни тўқиб чиқарган каззоблар билан гуноҳда баробардир. Фото ва видеодан шариатимиз кўрсатмаси асосида фойдаланиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам! http://savollar.islom.uz/savol/114946

Топ рейтинг www.uz Openstat