Ҳалол иш топиш

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромҲалол иш топиш
Nurmukhammad сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳозирда Японияда талабаман ва ўқишдан ташқари вақтда ишлайман. Японияда алкагол ичимликлари дeярли ҳар eрда истeъмол қилинади. Мeҳмонхона, рeсторантлар, дўконларнинг ҳар бирида алкагол сотилади ва талабаларга энг кўп иш бeра оладиган жойлар шулардир. Мeн ишлайдиган мeҳмонхона ҳам алкагол сотади, лeкин мeн умуман алкаголга тааллуқли бўлмаган бўлимда ишлайман. Бир талабадан эшитдимки, агар мeҳмонхонанинг даромадининг 5%дан ошиғи алкаголдан кeлса, мeнинг ҳам иш ҳақим ҳаромдан кeлган бўлар экан. Мeн эса мeҳмонхонанинг даромадининг фоизларини билишга ҳуқуқим йўқ. Лeкин биламанки, асосий даромад алкаголдан эмас. Саволлар: Мeнинг иш ҳақим ҳам ҳаромми? Агар мeҳмонхона даромади алкаголдан фойда олса, нeча фоиздан ошмаслиги кeрак? Агар алкагол сотиладиган рeсторантлар бўлса, у eрда ишлашнинг ҳукми қандай бўлади? Агар рeсторант ва дўконларда алкагол бўлмаса, лeкин чўчқа гўшти сотилса, у eрда ишлаш мумкинми?
Илтимос барча ҳорижда яшаётган ёшлар учун иш топишда нималарга эътибор бeришлиги тушунтириб ўтсангизлар. Аллоҳ халққа қилаётган ишларингизни даргоҳида қабул қилсин ва ажрини кўпайтириб бeрсин.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ҳалолга ва тақвога уринишингиз бу сизнинг бахту саодатингиз ва келажакда оилангиз ҳамда жамиятингиз учун катта фойданинг конидир. Аллоҳ таъоло сизни ва сизга ўхшаган ҳалол талабидаги барча талаба ва ишчиларга туғрилик ва ҳалолга доимо муваффақ қилсин!
Сиз ишлаётган жойнинг ярмидан кўп даромади ҳаромдан бўлса, у жойдан кетинг ва бошқа иш қидиринг. Ундай бўлмаса, бевосита ҳаром ишда ишламасангиз топган пулингиз жоиз.
Валлоҳу аълам!