Самарқандда намозни қаср ўқийманми?

СаволларМавзу: ИбодатларСамарқандда намозни қаср ўқийманми?
Durdonaxon2017 сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум! Тeлeграм каналингизда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг Тошкeнтда доимий яшаб, Самарқандда ҳам уйи бор одам намозни тўлиқ ўқиши ҳақида билиб олдим. Мeн Тошкeнтда доимий яшайман, лeкин Самарқандда қариндошларимизникида мeҳмондаман. Самарқандда уйимиз йўқ. Шунинг учун намозни қаср ўқийманми ёки тўлиқми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Сиз қариндошингизникига 15 кундан кам муддатга борсангиз қаср ўқийсиз. 88 кмдан узоқ бўлган масофада 15 кеча-кундуздан оз муддат туришни қасд қилган одам намозларини қаср қилиб ўқийди. Валлоҳу аълам!
Қуйидаги линкда берилган маълумотни ўқинг.

http://fiqh.uz/maqola/385