Оёқ букилмаганда намоз

СаволларМавзу: ИбодатларОёқ букилмаганда намоз
Dilnoza сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли зикр аҳли жамоаси, маълумки намоз ўқиш қоидасида жойнамоз устида туриш керак. Саволим шундайки менинг онамнинг оёқлари яъни тизза бўғимини буксала оғрийди, шифокорлар букишга рухсат бермаган. Намоз ўқишда оёқни узатиб, ўтириб ўқисалар жоизми? Ҳозирги кунда жойнамозни ерга солиб стулда ўтириб намозларини адо этадилар, лекин оёқларининг оғриғи ҳисобига пешонани жойнамозга текказолмайдилар. Шу ўқишлари тўғрими? Агар  нотўғри бўлса тўғри йўл кўрсатсангиз. Жавоб учун раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Онангиз бирор курсида ўтириб намоз ўқишлари жоиз. Фақат намозда қиём яъни тик туриш фарз бўлгани учун тик турадиган ҳолатларини туриб ўқишлари керак. Валлоҳу аълам!
Қуйидаги линкда бу ҳақида батафсил ёзилган.

http://islom.uz/view/kursida-otirib-namoz-okish