Ҳаммага тааллуқлими?

СаволларМавзу: Турли саволларҲаммага тааллуқлими?
АБУ ДАХ ДАХ сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ “Мен бирор кишини ҳожатини чиқарсам мен учун йил бўйи эътикоф ўтиришдан яхшидир” деган эканлар. Биз ажамлар ҳам бирор киши ҳожатини чиқарсак йил бўйи эътикоф ўтиришни савобини умид қилсак бўладими?
2). Ман қурбонлик қилсам неча қисмини тарқатаман?
3). Жохил деб кимларни айтади

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

1). Бу миллатга қараб бўладиган иш эмас. Умумийдир
2). Учдан бирини тарқатиш мустаҳаб.
Қурбонлик қилувчи ундан ўзи ейди ва кимга хоҳласа, егизади ёки ҳиба қилади. Унинг учдан бирини садақа қилиш мандубдир.
Бу ҳукм қуйидаги ҳадиси шарифдан олинган:

عَنْ سَلَمَةَ بْنِ الْأَكْوَعِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَنْ ضَحَّى مِنْكُمْ، فَلَا يُصْبِحَنَّ بَعْدَ ثَالِثَةٍ، وَبَقِيَ فِي بَيْتِهِ مِنْهُ شَيْءٌ، فَلَمَّا كَانَ الْعَامُ الْمُقْبِلُ، قَالُوا يَا رَسُولَ اللهِ، نَفْعَلُ كَمَا فَعَلْنَا عَامَ الْمَاضِي، قَالَ كُلُوا وَأَطْعِمُوا وَادَّخِرُوا، فَإِنَّ ذَلِكَ الْعَامَ كَانَ بِالنَّاسِ جَهْدٌ، فَأَرَدْتُ أَنْ تُعِينُوا فِيهَارَوَاهُ الْخَمْسَةُ

Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким қурбонлик қилса, учинчи кундан кейин уйида ундан бирор нарса бўлган ҳолида тонг оттирмасин», дедилар. Келаси йили:
«Эй Аллоҳнинг Расули, ўтган йили қилганимиздек қилайликми?» дейилди. Ул зот:
«Енглар, таомлантиринглар, сақлаб қўйинглар! У йили одамлар қийинчиликда эдилар. Уларга ёрдам беришингизни хоҳлаган эдим», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Ушбу ҳадиси шарифга биноан, уламоларимиз: «Оддий ҳолатларда қурбонликнинг гўштини учга бўлиб, бир қисмини егани, иккинчи қисмини камбағалларга бергани, учинчи қисмини сақлаб қўйгани яхши», дейдилар.
Муҳтожлар кўпайганда эса уларнинг риоясини қилиш зарурдир.
Бола-чақали киши, уларга кенгчилик бўлиши учун садақа қилишни тарк қилиши мандубдир.
Бу ҳукмларнинг ҳаммаси вожиб ва суннат қурбонликларга хосдир. Аммо назр қилинган бўлса, эгасининг ўзи ейиши ҳам, бойларга едириши ҳам жоиз эмас. («Кифоя» китобидан).
3). Маълумоти йўқ, билимсиз дегани. Валлоҳу аълам!