Ота ва ўғил орасидаги қолган ҳақ

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушОта ва ўғил орасидаги қолган ҳақ
Санжар сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум! Бизни отамиз гўдаклимизда раҳматли онам билан ташлаб кетган. Саволим шуки мени отам ташлаб кетганига қарамай олдида бажаришим лозим бўлган мажбуриятларим борми?  У кишини излаб топиб бирор бир ҳаққни адо этишим керакми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Сизни дунёга келишингизда сабабчи бўлганлик ҳаққи бор. Эҳтиромини жойига қўйиб, ҳурмат ила хизматларини қилинг. Валлоҳу аълам!