Эшон пул сўраса

СаволларМавзу: Турли саволларЭшон пул сўраса
xudoykulob сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мен савдо билан шуғулланаман. Албатта зиммамга вожиб бўлган садақа ва закотимни адо қилиб тураман. Муаммо шундаки бизни эшонларимиз бор. Улар ўзини окқуякмиз, саййидлар авлодимиз дейишади. Хусусан бизни эшонимиз ароқхўр инсон ва тез-тез келиб, менга текинга 30-40 минг сўмлик мол бер дейди. 2-3 марта бердим, кейин бермай қўйдим. Бермасангиз дарров қарғайди. Ахир саййид авлодларига садақа ҳаром эмасми? У ҳолда қарғаса нима бўлади? Баъзилар “Эшонларни йўғида ҳам чақмоқни ўтича бўлади” дейишади. Нима маслаҳат берасизлар?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ўзи фосиқ бўлатуриб саййидликни даъво қилиши унинг кимлигини билдириб турибди. Ундайлар минг саййидликни даъво қилганлари билан саййид бўлиб қолишмайди ва уларни ноҳақ қарғишлари ҳам ўтмайди. Баъзи диндан билими йўқ одамлар шу каби инсонларни шундай даражага чиқариб олиб, “чақмоқни ўтича” деб қолганларни қўрқитишади. Сиз Аллоҳ таоло буюрган закот каби зиммангиздаги фарзларни адо қилаётган бўлсангиз бу каби ишларга эътибор берманг. Валлоҳу аълам!