Эгаси олмаган садақот

СаволларМавзу: Турли саволларЭгаси олмаган садақот
Нуриддин сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ён қўшинимнинг қариндоши рамазон ойида беш юз минг сўм пулни у уйида йўқлиги сабабли бериб қўйинглар деб аёлимга ташлаб кетган. Аёлим шу пулни олиб чиқиб берса, қўшним уни олмаган(қўшнимнинг ҳолати бу пулга эҳтиёжманд, лекин пулини олмаяпти, сабаби бизга номаълум). Аёлим пул эгасига телефон қилиб айтса қайтариб олиб кетишини айтган. Бироқ мана икки ойдирки олиб кетмаяпти ёки муҳтожларга ҳам бериб юборишликни айтмаяпти. Бир неча бора эслатилди. Шу пулни етим муҳтожларга бериб юбориш мумкинми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Мумкин эмас, чунки пул сизларники эмас. Ёки эгаси ўзи олиб кетсин ёки бирор бошқа нарсага сарфлашга рози бўлсин ёки бериб қўйиш керак бўлган қўшнингизга беринг. Валлоҳу аълам!