Зам сурага «Басмала» айтиш

СаволларМавзу: ИбодатларЗам сурага «Басмала» айтиш
Сохиба сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ мадади билан саволларимизга жавоб олиш имконияти туғилди. Бунда сиз азизларнинг холис хизматингиз беқиёс. Шу канал туфайли оддий саволдан то мукаммалигача жавоб оляпмиз. Бунинг учун сизларга ташаккур. Устозлар, биз ёшлигимиздан ўқиб ўрганган намоз ҳақидаги китобларда ёзилишича, намозда “Фотиҳа” сурасидан кейинги зам сурага “Бисмиллаҳ” айтилмайди дейилган. Шу тўғрими? Агар тўғри бўлса нафл намозларида учтагача кичик зам сура ўқиймиз. Шунда ҳам ҳеч қайсисига Бисмиллаҳ айтилмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Айтилмайди. Валлоҳу аълам!