5 вакт Намоз хакида

СаволларМавзу: Ибодатлар5 вакт Намоз хакида
Зохиджон сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Устозлар бераетган саволим учун хижолатдаман саволим куйидагича эди. Нега 5 вакт намозларда фарз ва суннатлар хар хил масалан бомдод намозида 2 ракат фарз 2 ракат суннат пешин намозида 4 ракат фарз 6 ракат суннат аср намозида 4 ракат фарз суннат йук шом намозида 3 ракат фарз 2 ракат суннат хуфтон намозида 4 ракат фарз 2 ракат суннат 3 ракат витр намозлари. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Сайтимизга янги бўлсангиз савол беришдан олдин қоидалари билан яхшилаб танишиб чиқинг. Қоидаларимизда “Таъаббудий, масалалар яъни “Бомдод намози нима учун икки ракъат, нега намозда икки марта сажда қилинади” кабиларнинг ҳикматини сўраш одобдан эмас»лиги таъкидлаб ўтилган. Қоидаларимизга риоя қилсангиз мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу масалаларни номини “тааббудий” масалалар дейилади. Валлоҳу аълам!